Индонезия хукуматининг Грант дастури

Ушбу дастур хорижий талабаларга Индонезиянинг 19 та олий таълим муассасасида бакалавр, магистратура ва докторантурада гуманитар фанлар, ижтимоий фанлар, мухандислик, кўп тармоқли тадқиқотлар ҳамда таълим ва илм-фан каби йўналишларда таҳсил олиш имкониятини беради.

Шунингдек, дастурда иштирок этиш истагини билдирган давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари ва олий таълим муассасалари ўқитувчиларига алохида имтиёзлар берилади. Дастурнинг ёш жихатдан ва инглиз тилини билиш даражаси буйича талаблари қуйидагича:

-     бакалавр йўналишига - 25 ёшдан катта бўлмаган IELTS 6.0

-     магистратура йўналишига - 35 ёшдан катта бўлмаган IELTS 6.0

-     докторантура йўналишига - 40 ёшдан катта бўлмаган IELTS 7.0

 

Стипендия ҳалкаро авиачипталар, тиббий суғурта ва яшаш билан боғлик бўлган харажатларни қоплашни ўз ичига олади.

Қўшимча маълумот: https ://knb/kemdikbud/go/id